Энг яхши ёш олим – 2021

Энг яхши ёш олим – 2021

Тошкент молия институти Магистратура босқичи “Инвестицияларни бошқариш” йўналиши магистранти Бутаев Жавлонбек Инатилло ўғли Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021" Халқаро лойиҳасида қатнашиб, Иқтисодиёт йўналиши бўйича биринчи даражали диплом ва "Энг яхши ёш олим – 2021” кўкрак нишони соҳиби бўлди.

 

Ушбу лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этишди.

 

Лойиҳанинг мақсади эса ёш олимларнинг энг яхши инновацион ва аҳамиятли лойиҳаларини аниқлаш, илмий қизиқишларини ошириш, илм-фанни ривожлантириш учун умумий бирлаштирувчи платформа яратишдир.

 

Магистрант Жавлонбек Бутаев ҳамда унинг илмий раҳбари Умурзак Раджабовларни Институт ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси қутлаб, бу каби муваффақиятлар бардавом бўлишини тилайдилар!

11:56 / 2021-05-21
Success helper
Success warning