Олий таълим интеграцияси – тараққиёт омили

Олий таълим интеграцияси – тараққиёт омили

Тошкент молия институтининг Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети билан ҳамкорлиги кенгаймоқда.

 

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни институтимизнинг ҳамкор олий таълим муассасаси - Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Мазкур учрашувда Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев, ўқув ишлари бўйича проректор А.Туйчиев, ТМИ-ПДУ қўшма факультети декани Т.Баймуратов, Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ректори Ш.М.Машокир, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи К.К.Шарипов иштирок этишди.

 

 

Учрашувдан кўзланган мақсад – Тошкент молия институти ҳамда Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, бугунги меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ, истиқболли кадрларни тайёрлаш ва қўшма таълим дастурини жорий қилиш ҳисобланади.

 

Учрашувда қўшма таълим дастури доирасида 2021/2022 ўқув йили учун ТМИ-ТДҲБСУ қўшма факультетига қабул жараёнинг бориши, таълим тизими интеграцияси, академик мобиллилик каби бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашинилди, таклифлар тингланди ҳамда истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

 

ТМИ матбуот хизмати

18:06 / 2021-09-27
Success helper
Success warning