Ҳамкорлик янада мустаҳкамланди: Полоцк Давлат университети билан қўшма факултет

Ҳамкорлик янада мустаҳкамланди: Полоцк Давлат университети билан қўшма факултет

 Ўзбекистонда олий таълимга республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим бўғини сифатида эътибор қаратилиб, соҳада жамият тараққиётининг устувор йўналишларига мос равишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда олий таълим соҳаси бўйича қабул қилинган қарорлар, норматив ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдан келиб чиқиб, 2018 йил 22 сентябрда Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети ўртасида мазкур ОТМлари ректорлари томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Жорий йилнинг 3 июль санасида эса Полоцк давлат университети ректори Лазовский Дмитрий Николаевич ва шу институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Голубев Юрий Петровичлар Тошкент молия институтига ташриф буюриб ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш юзасидан Тошкент молия институти  рахбарияти билан шартнома имзоладилар.

   Мазкур норматив ҳужжатга мувофиқ Тошкент молия институти ва Полоцк Давлат университетининг қўшма факултети тўғрисидаги Низом ҳамда қўшма ўқув режалар бўйича Белорус Республикаси таълим вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири билан келишувлар расмийлаштирилиб, таълим муассасалари ректорлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланди. 

    Ҳозирда мазкур қўшма факултетни Тошкент молия институтида ташкил этиш ҳамда унга белгиланган тартибда талабалар қабулини амалга ошириш, ўқув жараёнини эса 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб ташкил этиш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

   Расмий учрашувдан сўнг меҳмонларга Тошкент молия институтида илмий ва инновацион изланишлар учун яратилган шароитлар ҳақида институтимиз ректори Азизов Улуғбек Ўктамович батафсил маълумотларни етказдилар.

 

16:33 / 2019-07-08
Success helper
Success warning