Полоцк давлат университети билан онлайн видеоконференция

Полоцк давлат университети билан онлайн видеоконференция

Тошкент молия институти ҳамда Полоцк давлат университети ўртасида 2018 йилда ТМИ-ПДУ қўшма факултети ташкил этилган. Ҳозирги кунда мазкур факултетнинг 1-2-курсларида 200 га яқин талабалар таҳсил олмоқда.

 

Жорий йилнинг 6 июль куни ҳамкор ОТМ ректорлари ўртасида навбатдаги онлайн видеоконференция ташкил этилди. Ушбу учрашувда 2020/2021 ўқув йили якунлари, 2021-2022 ўқув йилига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, 3-курс талабаларининг Полоцк давлат университетида ўқишини давом эттириш юзасидан ташкилий ишларни амалга ошириш муҳокама қилинди.

 

Икки тамон раҳбарлари 2021-2022 ўқув йилида ўқишини Полоцк давлат университетида давом эттирадиган талабаларга ўқиш, яшаш шароитларини яратиб бериш, келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш, қабул квоталарини янада ошириш, ўқув–услубий ва илмий фаолиятда ҳам ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

 

 

 

 

 

 

12:46 / 2021-07-07
Success helper
Success warning