Польша делегацияси Тошкент молия институтида

Польша делегацияси Тошкент молия институтида

2019 йил 21 май куни Тошкент молия институтида Польша-Ўзбекистон “Дружба-Дустлик” жамияти раиси ўринбосари, Польша халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича олий мактаби ректори М.Голос раҳбарлигидаги Польша делегацияси ташриф буюрди.

Учрашувда институт ректори У.Азизов Польша делегацияси раҳбари ва аъзоларини институтга ташриф буюрганликлари учун самимий қутлаб, Польша делегацияси аъзоларига институтнинг ташкилий тузилмаси, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, факультет ва кафедралар фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди. Шунингдек, мулоқот давомида чет эллик меҳмонларга институт тўғрисида тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Польша делегацияси раҳбари, “Дружба-Дустлик” жамияти раиси ўринбосари, Польша халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича олий мактаби ректори М.Голос дўстона қабул учун институт ректорига миннатдорлик билдирди. У ўз сўзида дўстлик жамиятининг фаолияти, Ўзбекистон ва Польша ўртасида ўзаро муносабатларнинг ривожланишида унинг тутган ўрни ҳамда Польша олий таълими, хусусан, ўзи раҳбарлик қилаётган олий мактаб фаолияти тўғрисида кенг тўхталиб ўтди.

Учрашувда томонлар талабаларнинг академик алмашинуви, ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш, биргаликда дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш бўйича ўзаро келишиб олдилар. Учрашув чоғида институт ректори У.Азизов Тошкент молия институти ҳамда Польша Халқаро муносабатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича олий мактаби ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиши лозимлигини таклиф этди. Польша томони ушбу таклифни маъқуллади.

Учрашувда Тошкент молия институтининг ўқув ишлари бўйича проректори И.Қўзиев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ж.Каримқулов, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи С.Авазходжаев, иқтидолрли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Х.Шеннаев ҳозир бўлдилар. Учрашувда Польша томонидан Хельм университети профессори Е.Шукальский, ушбу университет декани С.Дубай, дўстлик жамияти раисининг ўринбосари Г.Низёл, дўстлик жамияти аъзолари Э.Контек ва Н.Грсегорз қатнашдилар.

 

 

 

17:25 / 2019-05-24
Success helper
Success warning