Полша таълим тизими ҳақида хорижлик мутахассисдан мастер-класс
Бугун, 11-октабр куни «Иқтисодиёт» факультети, «Иқтисодиёт» кафедраси ташаббуси билан Краков иқтисодиёт университетидан (Полша) ташриф буюрган ПҳД. Эwа Пйрзйнска томонидан «Эдуcатион сйстем оф Поланд» мавзусида мастер-класс ташкил этилди.
Унда институт педагог ходимлари, илмий тадқиқотчилар, талаба-ёшлари иштирок этишди.
Полшалик мутахассис маҳорат дарси давомида бугунги халқаро олий таълим соҳасидаги замонавий тенденциялар, Европада таълим жараёни, хусусан, Полша таълим тизими ҳақида тингловчиларга аниқ фактларга бой, қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Ўзаро фикр алмашиш, мулоқот тарзида кечган мастер-классда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.