“Давлат илмий лойиҳалари танловига иштирок этиш тартиби” мавзусида мастер класс-ташкил этилди

“Давлат илмий лойиҳалари танловига иштирок этиш тартиби” мавзусида мастер класс-ташкил этилди

Талабалар қишки таътили даврида “Менежмент ва маркетинг” кафедрасининг иш графигига кўра “Менежмент ва маркетинг” ҳамда “Иқтисодиёт” кафедралари педагог-ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги ҳузуридаги инновацион ривожланиш агентлиги “Давлат илмий лойиҳаларини бошқариш ва мониторинг қилиш” бошқармаси бошлиғи О.Қаҳҳоров томонидан “Давлат илмий лойиҳалари танловига иштирок этиш тартиби” мавзусида мастер класс ташкил этилди.

 

У тадбирда инновацион  ривожланиш агентлиги фаолияти, лойиҳалар шакллари, турлари, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий лойиҳалар ишлаб чиқишда рақамлаштириш жараёни, лойиҳани ишлаб чиқишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳани тайёрлаш тартиби ва лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, ҳисобот ва мониторинги ҳақида батафсил ёритди.

 

Тадбир кафедралар профессор-ўқитувчилари ҳамда агентлик бўлим бошлиғи О.Қаҳҳоров билан ZOOM Платформаси орқали қизиқарли, савол-жавоб кўринишида ўтказилди.

13:01 / 2023-12-29
Success helper
Success warning