Талабалар таътилда, устозларчи?

Талабалар таътилда, устозларчи?

   Институт талабалари қишки таътилни юқори савияда ўтказаётган даврда республика бўйича ўқув жараёнини кредит-модул тизимига ўтказиш чоралари доирасида профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларга HEMIS (Олий таълим тизимида ўқув жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизими) дастурида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича Ўқув-услубий бўлим ҳамда Ахборот технологиялари маркази масъул ходимлари билан ҳамкорликда ҳафталик “Семинар-тренинг” соатлари ташкил этилди.

   Шунингдек, таътил даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицей фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сон қарорининг амалдаги ижросини таъминлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар томонидан институт қошидаги академик лицей ўқитувчилари учун “Мастер класс” дарслари ўтказилди. Дарслар давомида мазкур қарордан келиб чиқиб институт ҳамкорлигида лицей ўқувчиларининг математика, она тили ва адабиёт, тарих, информатика ҳамда хорижий тилларни пухта ўзлаштиришлари ва олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш бўйича муаммоли вазиятлар ўзаро муҳокама қилинди.

 

 

 

11:42 / 2021-01-09
Success helper
Success warning