“ШAХСИЙ ЛОЙИҲAЛAРНИ ЯРAТИШДA РAҚAМЛИ БОЗОР” МAВЗУСИДA МAСТЕР КЛAСС

“ШAХСИЙ ЛОЙИҲAЛAРНИ ЯРAТИШДA РAҚAМЛИ БОЗОР” МAВЗУСИДA МAСТЕР КЛAСС

 “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедрасининг профессор- ўқитувчиларининг ташаббуси билан 2020 йил 24 февраль куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факултетининг БЕТ-60 академгуруҳ талабаларига “Шaхсий лойиҳaлaрни ярaтишдa рaқaмли бозор” мавзусида мастер класс дарси бўлиб ўтди. Ушбу мастер класс дарсига SOSGROUP раҳбари Бобоёров Миркомил ташриф буюрди.

 

 Мастер класс дарсида Бобоёров Миркомил талабаларга шахсий лойиҳа - муваффақиятли бизнес учун тўлиқ ечим эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг рақамли бозор, электрон бизнес, онлайн банкинг ҳақида тушунча бериб электрон бизнеснинг интернетда юритилиши маҳсулотнинг рекламамаси учун енг тўғри танлов бу индивидуал лойиҳа учун веб-сайт яратиш эканлиги, веб-сайтларнинг турлари ва ташкил қилиш моделлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

 

 

 

12:15 / 2020-02-29
Success helper
Success warning