РЕКТОР КУБОГИ

РЕКТОР КУБОГИ

   Жорий йилнинг 27 ноябрь куни институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган “Ректор кубоги” спорт мусобақаларига старт берилди. Дастлабки кун мусобақаларида аёллар ўзаро беллашдилар.

   28 ноябрь куни эса эркак профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар ўртасида мусобақалар давом этди. Унда стол тенниси ва шахмат бўйича устозлар ўзаро беллашдилар.

   Якуний босқичда мини футбол мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада институтнинг ходимларидан ташкил топган 7 та жамоа 2 ҳафта давомида фаол иштирок этдилар.

   Мусобақалар якуни бўйича институт Касаба уюшмасининг эсдалик совғалари ғолибларга топширилди.

 

17:14 / 2020-12-24
Success helper
Success warning