"Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи - мустаҳкам оиланинг гарови" мавзусида давра суҳбати

"Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи - мустаҳкам оиланинг гарови" мавзусида давра суҳбати

 2020 йил 6 февраль куни кафедра ҳафталиги доирасида "Давлат молияси" кафедраси ўқитувчилари томонидан "Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи - мустаҳкам оиланинг гарови" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 

 Давра суҳбатида Тошкент шаҳар Репродуктив саломатлик маркази директори Воҳидова Дилором Рахмановна, марказ мутахассиси Абдумуминова Камола Сабировна, ўқув ишлари бўйича декан муовини О.Худойбердиев, кафедра ўқитувчилари, "Молия" бакалавриатининг 3-курс талабалари иштирок этдилар.

 

 Суҳбат давомида соҳа мутахассислари репродуктив саломатликнинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида гапириб беришди.

 

 Талабалар суҳбатда фаол иштирок этдилар ва тадбир сўнгида оиланинг мустаҳкамлиги ва фаровонлиги, ижтимоий, иқтисодий ва психологик омиллар репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи каби муҳим омилларга бевосита боғлиқ эканлиги тўғрисида хулоса қилишди.

 

 

21:41 / 2020-02-06
Success helper
Success warning