Руминиядаги ОТМ билан истиқболли режалар муҳокама қилинди
11 май куни Бухарест Иқтисодий фанлар университети (Bucharest University of Economic Studies) ва Тошкент молия институти ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳамкор университетнинг Халқаро алоқалар бўйича проректори Проф. Константин Мариус, Халқаро алоқалар Департаменти Директори Проф. Каталин Плое, Эрасмус оффиси бошлиғи Др. Теодора Фулга билан ҳамкорликда ўқув адабиётлари ва илмий лойиҳаларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини янада кенгайтириш, Double Degree дастури бўйича кадрлар тайёрлаш, шунингдек, пандемия шароитида онлайн вебинар ва маърузаларни ўтказиш бўйича қатор масалалар муҳокама қилинди.