Саҳоватли заминнинг неъматлари улашилди

Саҳоватли заминнинг неъматлари улашилди

      Институтимизнинг бир гуруҳ кўнгилли ишчи-ҳодимлари ҳамда талабалари Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида жойлашган институтга қарашли серҳосил боғдан саҳоватли заминнинг неъматларидан бири бўлган олхўри меваларини нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиштириб олдилар.

  Терилган ҳосилнинг бир қисми институтнинг профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларига улашилди.

 Ҳосилдан баҳраманд бўлганлар теримда иштирок этган барча-барчага миннатдорчилик билдириб, дастурхонлари ҳамиша тўкин бўлишини тилаб дуо қилдилар!

 

 

09:45 / 2019-06-28
Success helper
Success warning