«Севимли адибни ёд этиб»

«Севимли адибни ёд этиб»

 

2022 йилнинг 30 ноябрь куни Адиблар хиёбонида Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодига  бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 






 

Мазкур учрашувда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор К.Каримова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи У. Нарбаев, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шавкат Одилжон, институтда ташкил этилган Абдулла Қаҳҳор ижод музейи раҳбари Нуриддин Очилов, институт илмий-адабий маслаҳатчиси шоир Бобур Бобомурод  ҳамда Солиқлар ва суғурта факультети талаба-ёшлари иштирок этишди.







 

Учрашувда сўзга чиққанлар, атоқли адиб, бетакрор сўз устаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди, адабиётга қўшган улкан ҳиссаси ҳақида талаба-ёшларга қизиқарли маълумотлар беришди.

 

Учрашувдан сўнг талаба-ёшлар «Абдулла Қаҳҳор уй музейига» ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида адибга тегишли бўлган ҳамда адиб томонидан яратилган ижодий ишлар билан яқиндан танишдилар.

 

20:30 / 2022-11-30
Success helper
Success warning