Cпортнинг “Шашка-шахмат” тури бўйича танлов ташкил этилди
2020 йил 07 февраль куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан кафедра хафталиклари доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир 5 та муҳим ташаббус доирасида спортнинг “Шашка-шахмат” тури бўйича танлов тариқасида ташкил этилди. Тадбир Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультетининг талаба-ёшларлари ўртасида ўтказилди.
Тадбирда институт мураббийлар Кенгашининг раиси У.Раджабов, Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети декани Р.Саидов, факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Б.Избосаров, факультет ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари А.Ибодуллаев,“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси педогог ходимлари иштирок этдилар.
Танлов 3 босқичда бўлиб ўтди ва шахмат-шашка бўйича моҳир талабалар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.