Тошкент молия институти талабалари Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  доирасида Гастрономия институтида бўлишди

Тошкент молия институти талабалари Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  доирасида Гастрономия институтида бўлишди

 

Россия Федерацияси Красноярск шаҳрида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  бўйича  режалаштирилган тадбирлар доирасида  Тошкент молия институти талабалари Россия Федерациясида ягона бўлган Сибирь Федерал Университети қошидаги Гастрономия институти фаолияти билан танишишди.





Гастрономия институти фаолияти билан танишиш жараёнида талабалар гастрономия фаолияти соҳасида бизнесни юритиш, унда амал қилиш керак бўлган асосий қоидалар тўғрисида маълумот олишди. Шунингдек, талабалар гастрономия соҳасида меҳмонларни кутиб олиш қоидалари, салқин ичимликлар тайёрлаш жараёнлари ва турли миллатларга мансуб миллий таомларни тайёрлаш жараёнлари билан танишиб, амалиётда уларни синаб кўришди.







Тошкент молия институти талабалари ва профессор-ўқитувчилари ушбу жараёнларда фаол иштирок этишди ва сертификатларга эга бўлишди.

12:16 / 2022-07-25
Success helper
Success warning