“Сингапур таълим тажрибаси ва уни жорий этиш истиқболлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Сингапур таълим тажрибаси ва уни жорий этиш истиқболлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

Жорий йилнинг 28 декабрь куни “Иқтисодиёт” факультети “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан кафедранинг қишки таътил давридаги иш графиги бўйича мастер-класс ташкил қилинди.

 

Мастер-класс “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори., DSc Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич ҳамда кафедра доценти., PhD Собиржонов Санжар Собиржонович томонидан “Сингапур таълим тажрибаси ва уни жорий этиш истиқболлари” мавзусида ўтказилди.

 

 

Ушбу мастер-классда Сингапур миллий университети ҳузуридаги   Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби, ноодатий баҳолаш тизими, интеграллашган таълим дастури (Integrated Programme), таълим стипендияси ёки грантни олиш тартиби, тадқиқот марказла­рида илмий изланиш олиб бориши ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

 

 

 

Мастер-класс давомида кафедранинг профессор-ўқитувчилари мавзу бўйича янги билимларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.

17:00 / 2023-12-28
Success helper
Success warning