“Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” аёллар спорт фестивали
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тизимдаги олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган аёл педагог ходимлар таркибидан спортнинг шахмат, стол тенниси, бадминтон, сузиш, гимнастика турлари бўйича ўзининг спорт командасини шакллантириш ва республиканинг турли вазирлик, идора ва ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёллар спорт фестивалида иштирок этиш мақсадида 2020 йил 13 февраль куни Тошкент молия институтига қарашли Спорт мажмуасида саралаш мусобақалари ўтказилди.
Қизиқарли ва дўстона ўтган мусобақаларда ўқитувчилар Р.Сарсенбаева, Л.Сабирова, С.Тўлаганова, С.Абдулхалилова, З.Саидахмедова, Н.Самадовалар фаол иштирок этдилар ва республика миқёсидаги аёллар спорт фестивалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Энди улар жорий йилнинг 27 февраль куни бўлиб ўтадиган спорт фестивалида вазирлик шарафини ҳимоя қиладилар. Республика мусобақаларида спортчи аёлларимизга омад ва ғалабалар тилаб қоламиз.