Талабалар спорт мусобақаси якуни: ТАҚДИРЛАШ
Тошкент молия институти ректорати, “Ёшлар билан ишлаш, маънавит ва маърифат бўлими”, Институт Касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ” муносабати билан институт талаба-ёшлари ўртасида 2021 йилнинг 19-30 апрель кунлари институт қошидаги Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Умумий натижага кўра 90 нафар талаба спорт мусобақаларидаги фаолликлари учун тақдирландилар ва Молия факультети жамоаси энг кўп совриндор бўлиб, факультетлар ичида биринчиликни қўлга киритди.