“Стартап-ташаббуслари”га сайёр дарс

“Стартап-ташаббуслари”га сайёр дарс

 2020 йил 2 март куни “Ишлаб чиқариш ва таълимни интеграциялашуви” доирасида “Банк иши факультети” БИ 10 гуруҳ талабалари билан “Инновацион тадбиркорлик асослари” фанидан “Инновацион тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш” мавзусидаги маъруза дарси “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Н.С.Касимова томонидан сайёр дарс шаклида ташкил этилди. Сайёр дарс Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи пресс клубида бўлиб ўтаётган Ёшлар стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш “Стартап-ташаббуслари” дастурининг Demo Day тадбирида бўлиб ўтди. Талабалар мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини рағбатлантириш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан бири билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу тадбир финал босқичига ўтган 25 жамоа ўз лойиҳаларини экспертларга тақдим қилдилар. «Demo Day» якуни бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа эгалари ўз ғояларини ривожлантириш учун беминнат инвестиция шаклидаги пул мукофотларига эга бўлдилар.

 

 

16:27 / 2020-03-06
Success helper
Success warning