Суғурта бозорининг етакчи компанияси рахбари институт талаба-ёшлари билан учрашди

Суғурта бозорининг етакчи компанияси рахбари институт талаба-ёшлари билан учрашди

 2020 йил 11 февраль куни миллий суғурта бозорининг йирик операторларидан бири “Кафолат” суғурта комппанияси Бошқаруви раиси С.С.Насретдинов институтимизга ташриф буюриб, талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

 Тадбирда С.С.Насретдинов бугунги кунда мамлакат суғурта бозорида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолининг соҳага бўлган муносабатидаги ўзгаришлар хусусида талаба-ёшларга батафсил маълумот берди. Очиқ мулоқотда компания раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4412-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва уни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтди. Савол-жавобларга бой бўлган тадбир институт талаба-ёшлари ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

 

 

 

 

 

17:29 / 2020-02-15
Success helper
Success warning