МЧЖ “Summus Finis” баҳолаш компаниясида сайёр дарс

МЧЖ “Summus Finis” баҳолаш компаниясида сайёр дарс

 2019 йилнинг 9 декабрь санасида Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасининг доценти, и.ф.н. М.Раимжанова томонидан БИР-5 гуруҳи магистратура талабаларига “Қимматли қоғозлар қийматини баҳолаш” фанидан сайёр дарс ташкил этилди.

 

 Сайёр дарс МЧЖ “Summus Finis” баҳолаш компаниясининг офисида бўлиб ўтди. Сайёр дарсни Шарипов Аслиддин Фазлиддин ўғли олиб борди. Ушбу компания кўчар мулк, кўчмас мулк ва бизнес қийматини баҳолаш, аудит, ТИА, бизнес план тузиш билан шуғулланади. Ушбу фирманинг мижозлари қаторида “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ, “Ўзбекэнерго” ДАЖ, “Дори-дармон” АК, “Олмалиқ тоғ металургия комбинати”, “Ўзтрансгаз” АЖ, “ТТЗ” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Бекободцемент” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, “DD General Insurance” МЧЖ ва бир қатор банк ҳамда суғурта компанияларини кўриш мумкин. “Summus Finis” МЧЖда фаолият олиб бораётган ходимлар CIPA, ICFM, ACCA, CFA каби халқаро сертификатларга эга.

 

 

20:14 / 2019-12-12
Success helper
Success warning