“Сунъий интеллектнинг долзарб масалалари” мавзусида мастер класс бўлиб ўтди

“Сунъий интеллектнинг долзарб масалалари” мавзусида мастер класс бўлиб ўтди

2024 йил 4 январь куни Тошкент молия институти “Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Компьютер инжиниринг факультети “Рақамли технологиялар конвергенцияси”  кафедраси ўқитувчиси Содиқов Вали Салим ўғли томонидан “Сунъий интеллектнинг долзарб масалалари” мавзусида мастер-класс  дарси ўтказилди.

 

В.С.Содиқов мастер классда сунъий интеллектни долзарб масалалари ҳамда сунъий интеллектда маълумотлар омбори билан ишлаш ҳақида солиқ ахборот тизимида маълумотлар омбори структурасини ишлаши ҳақида тўхтатиб ўтди.

 

Мастер-класс дарси давомида В.С.Содиқов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди.

12:52 / 2024-01-04
Success helper
Success warning