Дебретсен университети билан меморандум имзоланди

Дебретсен университети билан меморандум имзоланди

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 21-23 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми ўз ишини бошлади. Халқаро форумда икки мамлакатнинг юқори мартабали давлат ҳокимияти вакиллари ва 30 га яқин нуфузли олий таълим муассасаси ректорлари иштирок этмоқда.

Форумнинг илк куни Тошкент молия институти ҳамда Венгриянинг Дебретсен университети билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу форумнинг узвий давоми институтда бўлиб ўтди. Дебретсен университети проректори Э.Харшани институтга ташриф буюрди ва муассаса бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Институт ректори Т.Тешабаев ва  Э.Харшани истиқболдаги устувор йўналишлар ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

 

 

 

 

17:09 / 2021-06-22
Success helper
Success warning