ТМИ Innoweek да
Жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари республикамиз миқёсида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илк маротаба онлайн форматда Innoweek инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир доирасида Тошкент молия институтининг Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ҳодимлари, “Менежмент ва маркетинг”, “Иқтисодий таҳлил” ва “Молия” кафедраларининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюриб, инновацион хизматлар кўрсатиш ва ўзаро ҳамкорлик шартномаларини имзолашга бағишланган тантанали маросимида иштирок этдилар.
Энг қувонарлиси, тадбир давамида "PACIFIC ACCOUNTING AND CONSULTING GROUP" қўшма корхонаси раҳбари О.Мирзаев билан “Менежмент ва маркетинг” кафедраси мудири Ш.Аллаяров 67,0 млн.сўмлик, "FAZO-LUXE" МЧЖ раҳбари Зубайр Ахмед Хан билан “Иқтисодий таҳлил” кафедраси мудири Б.Хакимов 50,0 млн. сўмлик "Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг скоринг модели" электрон дастурини жорий этиш учун шартномаларни имзолашга эришдилар.
Тадбир сўнгида Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари Тошкент молия институти ва хўжалик юритувчи субъектлар вакилларига биринчилардан бўлиб мазкур маросимда иштирок этганликари учун самимий миннатдорчилик билдириб, ушбу ҳамкорликдан манфаатдор эканликлари ва уни келажакда янада ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.