Тошкент молия институтининг Андижон факультетида машғулотлар бошланди

Тошкент молия институтининг Андижон факультетида машғулотлар бошланди


2022 йилнинг 03 октябридан Тошкент молия институтининг Андижон факультетида 2022-2023 ўқув йили бўйича кундузги бўлим 1-курс талабалари учун машғулотлар бошланди.








Мазкур ўқув йилида Институтнинг Андижон факультетида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Молия ва молиявий технологиялар”, “Банк иши ва аудити”, “Солиқлар ва солиққа тортиш” ҳамда “Ахборот тизимлари ва технологиялари” каби йўналишлар бўйича 1 курс кундузги бўлимда 120 та, сиртқи бўлимда 70 та ва 2 курс сиртқи бўлимда 70 та талабага билим берилиши йўлга қўйилди. 

Уларга 2 та фан доктори, профессорлар, 7 та фан номзоди ва доцентлар ҳамда 10 га яқин олий тоифали ўқитувчилар таьлим берадилар.

21:28 / 2022-10-04
Success helper
Success warning