ТИФ Миллий банки билан икки томонлама ҳамкорлик

ТИФ Миллий банки билан икки томонлама ҳамкорлик

 

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Юртимиздаги етакчи тижорат банкларидан бири Ўзбекистон Миллий банки ва Тошкент молия институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
 

Мазкур тадбирда институт Ректори Т.Тешабаев , Ўқув ишлари бўйича проректор С.Меҳмонов, Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Ў.Дусбоев, ТИФ Миллий банк Бошқарув раиси ўринбосари Б.Алимов, Банкнинг ходимлар билан ишлаш департаменти директори Ж.Мелиев ва Банк филиалларига ходимларни ишга қабул қилиш ва адаптация сектори мудири О.Джўраевлар иштирок этдилар.








 

Мазкур икки томонлама кенг қамровли ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам долзарб бўлган йўналишларда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларда иштирок этиш учун институтнинг юқори илмий салоҳиятга эга бўлган етакчи ходимларини, институт иқтидорли талабалари ва тадқиқотчиларини жалб қилиш, шунингдек, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш, амалий тажрибалар алмашиш, талабаларнинг бандлигини таъминлаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш имконини берувчи марказ ташкил этиш каби муҳим ишлар каби муҳим масалаларни ўз ичига олган.

21:36 / 2022-10-18
Success helper
Success warning