“Тадбикор аёл- элга мададкор”

“Тадбикор аёл- элга мададкор”

2019 йил 5 март куни институт Магистратура бўлими томонидан “Тадбикор аёл- элга мададкор” мавзусидаги давра суҳбат ташкил қилинди. Давра сухбатида “Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясининг Тошкент шаҳар бўлимининг раиси Юлдашева Вазира Абдуллаевна, “Наумхон” МЧЖ ва “Файз оташ” ХФ таъсисчиси тадбиркор аёл Сайфуддинова Гулханой Зиядовна, институт Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Б.Нурмуҳамедова, Магистратура бўлими хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси  Н.Жиянова, Молия  факультети хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Д.Бабабекова, “Молия” кафедраси PhD М.Пулатова ва магистратура булимининг 1-курс талаба қизлари қатнашдилар.

Давра суҳбатида аёлларнинг бозор муносабатларининг ривожланиш жараёнида иштирок этиши учун қулай шароитлар яратилиши, ўзаро ишонч ва ишбилармонлик муҳитининг мустаҳкамланиши, инновация таълим дастурларини жорий этилиши, аёллар меҳнатининг рақобатбардошлигини ошириш, аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятларини яхшилашнинг институционал юридик механизмлари ва тадбиркор аёлларнинг ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлашниши бўйича савол ва жавоблар бўлди.

Магистратура бўлими “Тадбикор аёл-элга мададкор” мавзусидаги давра-суҳбатида фаол иштирок этган Тадбиркор аёлларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

15:24 / 2020-10-08
Success helper
Success warning