Ҳафта давомида талабалар билан очиқ мулоқот

Ҳафта давомида талабалар билан очиқ мулоқот

2021 йилнинг 18 январь кунидан бошлаб Тошкент молия институти раҳбарияти, факултет деканлари, бўлим бошлиқлари ва институтнинг барча факултет талабалари ўртасида очиқ мулоқот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

Мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бу ислоҳотлар замирида талаба-ёшларнинг иштироки, шунинг билан бирга, институтдаги таьлим тизими, дарсларнинг сифати, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, маьнавий-маьрифий тадбирлар, ахборот-ресурс маркази, талабалар учун яратилган шароитлар ҳақида институтда таҳсил олаётган биринчи босқич бакалавр талабаларига ва магистрантларга маълумотлар етказилди.

 

Ўз навбатида талабалар ҳам уларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликлар, ўқитувчи-педагогларнинг дарсларни ўтиш сифати, институтда яратилган шороитлар даражаси, институт Ёшлар иттифоқи ва халқаро бўлим фолияти ҳамда шу каби масалалар юзасидан масъулларга савол ва таклифларини бердилар.

 

Очиқ мулоқотнинг навбатдагилари қўшма факультетлар ва иккинчи босқич талабалари учун бўлиб ўтади.

 

 

12:00 / 2021-01-20
Success helper
Success warning