ТМИ талаблари "TechnoWays" технологик ривожланиш марафонида иштирок этишди

ТМИ талаблари "TechnoWays" технологик ривожланиш марафонида иштирок этишди

Жорий йил 10-октабр куни пойтахтимизнинг ИННО  технопаркида иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган "TechnoWays" технологик ривожланиш марафони бўлиб ўтди. 





Мазкур марафонда Тошкент молия институти иқтидорли талабалари ҳам ўзларининг стартап лойиҳа, ишланма ва маҳсулотлари билан иштирок этишди.   
 

Маълумот учун: «ТечноWайс» технологик ривожланиш марафони 12 та вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Тошкент шаҳар босқичи иштирокчилари 2 кун давомида соҳа мутахассислари ва экспертларига ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишади. 





 

Энг яхши 3 та лойиҳа эгалари рағбатлантирилади.

23:02 / 2022-10-10
Success helper
Success warning