“Чет тиллари” кафедрасининг кафедра ҳафталиги

“Чет тиллари” кафедрасининг кафедра ҳафталиги

2019 йил 31 май куни “Чет тиллари” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида ўқув биноси, 122 аудиторияда “Ёшлар ўртасида никохдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга ТМИ шифокори У.Салиева ва Республика маънавият маркази мутаххасси Адиба Комоловалар таклиф этилди. Суҳбатни “Чет тиллари” кафедраси катта ўқитувчиси Р.Азимбаева очиб берди ва мамлакатимизда ёш авлодни ижтимоий ҳимоя килиш, уларни маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол шахс этиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган масала эканлигини айтди ва суҳбат давомида “Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилишини, асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг хожати йўқлигини алоҳида таъкидлади.

Оила муқаддаслиги, оилани соғом кўринишда шакллантириш зарурлиги тўғрисида талабаларнинг ҳам фикрлари тингланди. Суҳбат қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.

 

 

 

18:00 / 2019-06-01
Success helper
Success warning