Тил-маданиятимиз машъали

Тил-маданиятимиз машъали

   21 октябрь куни Тошкент молия институти жамоаси Адиблар хиёбони масканида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил-маданиятимиз машъали” деб номланган байрам тадбирини ташкил этдилар.

   Тадбирни институт ректори Тешабаев Тўлқин Закирович очиб берди. Байрам тадбирига Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати, композитор Ойдин Абдуллаева ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва бошқа кўплаб мехмонлар ташриф буюрдилар.

   Байрам тадбири давомида “Рус тилини иккинчи она тилимиз дейишимиз учун ўз она тилимизни билишимиз керак!” дея ўзбек тилига чексиз муҳаббат туйғусини ўз асрларида катта маҳорат билан гавдалантирган буюк ёзувчи Абдулла Қаҳҳор хотираси ёд етилди.

 

 

12:07 / 2020-10-22
Success helper
Success warning