“Бюджет назоратчи” ва “Ёш ғазначи” илмий тўгаралари онлайн илмий семинари
2020 йил 29 октябрь куни соат 12:00 да институт Бюджет ҳисоби вa ғазначилик факультети тасарруфидаги “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан “Бюджет назоратчи” ва “Ёш ғазначи” илмий тўгараклари фаолияти доирасда ўтказилган "Олий таълим тизимида талабаларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этиш" мавзусидаги онлайн илмий семинар бўлиб ўтди. Онлайн илмий семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари, факультетнинг “Давлат бюджети ғазна ижроси” ва “Бюджет назорати ва ғазначилик” бакалавриат таълим йўналишларининг барча курс иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Тўгараклар раҳбарлари доцент Г.Касимова ва катта ўқитувчи Д.Ташмухамедовалар илмий семинарда сўзга чиқиб, олий таълим тизимида талабаларни илм-фан ва илмий фаолиятга жалб этишда кафедрада олиб борилаётган ишлар, илмий тадқиқот, ижодий ишларига талабаларни кенг миқёсда жалб этиш, касбий тайёргарлик бўйича уларнинг ижодий, интелектуал салоҳиятини ривожлантириш борасидаги фаолиятларига йўналтириш, мувофиқлаштириш ва самарали бошқариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, илм-фанга интилиш ва унинг жозибадорлик муҳитини шакллантириш, ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш тўғрисида гапирдилар.