Тошкент Молия институтидаги мавжуд Кутубхона ҳақида Маълумот

Тошкент Молия институтидаги мавжуд Кутубхона ҳақида Маълумот

Ахборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда АРМ дейилади) фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, Ахборот-ресурс маркази ходимларининг лавозим йўриқномаси, 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси ҳамда АРМ фаолиятини тартибга солувчи Низом (2022 йилда тасдиқланган) ва Тошкент молия институти Ахборот-ресурс маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Йўл харитаси асосида иш юритиб келинмокда.

2024 йил 13 январь ойи холатига кўра институт АРМ умумий фонди                9350 номда жами 203266 нусхадаги адабиётлардан иборат бўлиб, шундан

  • ўқув адабиётлари 181103 нусха
  • илмий адабиётлар 1376 нусха
  • бадий адабиётлар 7664 нусха
  • хорижий адабиётлар 7747 нусха
  • бошқа адабиётлар 5291 нусха
  • электрон адабиётлар 8112 нусхани ташкил этмоқда.

АРМда 5 та бўлим мавжуд бўлиб, ушбу бўлимларда жами 35 та ходим фаолият юритади. Ахборот-ресурс марказини автоматлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш мақсадида RFID технологияси асосида ишловчи қурилма ва ускуналардан ИРБИС64 (Интегрированная расшираемая библиотечно-информационная система) ахборот-ресурс марказининг электрон каталоги ҳамда автоматлаштирилган тизими ҳисобланиб, кутубхона фаолиятининг барча бўғинларини қамраб олади. Марказининг “Молия”, “Маърифат” ва “Хорижий адабиётлар” ўқув залларига интернет тармоғига уланган WI-FI қурилмалари ўрнатилган.

AРМга ягона китобхонлик гувоҳномаси (ID карта) бўйича китобхонлар рўйхатга олинади. Бугунги кунда жами 10301 нафардан ортиқроқ китобхон АРМ дан фойдаланади. Шунингдек  имконияти чекланган талабалар учун Ахборот-ресурс марказига кириш йўлаклари ташкил этилган бўлиб,  институт профессор ўқитувчилари томонидан тайёрланган 86 нусхадаги аудио дарсликлар ҳамда брайл ёзувидаги давлат рамзлари акс эттирилган плакатлар мавжуд.

АРМ университетнинг расмий веб саҳифаси орқали (http://el.tfi.uz/) E-kutubxona электрон кутубхонаси, қолаверса, https://catalog.unicat.uz/ UNICAT дастури Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси миллий кутубхонаси таркибига кирувчи Республика йиғма электрон каталог маркази ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган https://unilibrary.uz/ Unilibrary (Олий таълим муассасаларининг ягона электрон кутубхона ахборот тизими) дастуридан фойдаланган ҳолда библиографик ёзувларини доимий равишда ушбу дастур базасига киритиб боради.

Жанубий Корея Kyundon Universiteti (ОТМларининг QS THE xалқаро рейтингидан ўрин олган) Корея молия тизими ва иқтисодиётининг хозирги ривожланиш тенденцияларига оид ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланишда хорижий тажрибалар бўйича қатнашиш учун профессор ўқитувчиларининг ушбу хаволасидан  https://global.kduniv.ac.kr/int  absiahmed@kduniver.ac.kr  фойдаланиш имконияти мавжуд.

Шунингдек кутубхоналар билан маданий тарбиявий ишлар олиб боришда тажриба алмаштириш мақсадида дунёдаги энг йирик кутубхоналари ва Ўзбекистон Республикаси  миллий кутубхонаси ва бошқа ахборот кутубхона марказлари фаолияти билан сайтлар орқали таништириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фундаментал кутубхонаси  http: //fban.uzhttp://natlib.uz, Ўзбекистон миллий университети кутубхонаси https://library.nuu.uz/, Турон ахборот-кутубхона маркази https://turon.natlib.uz/, АҚШнинг Конгрес кутубхонаси (Вашингтон) https://www.loc.gov, Британия кутубхонаси (Лондон) https://www.bl.uk/, Франция https://www.bnf.fr/fr, Австрия https://www.onb.ac.at/, Швеция https://www.kb.se/, Россия миллий кутубхонаси https://nlr.ru/,  Қозон Федерал университетининг Н. И. Лобачевский номидаги кутубхонаси https://(kpfu.ru)  Татаристон Республикаси миллий кутубхонаси https://kitabhane.tataristan.ru  сайтларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин.

Бундан ташқари Ахборот-ресурс марказида талабаларга қулай шароитларда дарс қилиш имконини берувчи 447 ўринли майдони 699,5 м2 тенг бўлган                  6 та ўқув заллари мавжуд бўлиб, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг Scopus, Web of Science, EBSCO ва бошқа халқаро маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилган.

 

 

16:44 / 2024-07-30
Success helper
Success warning