«Муваффақиятли келажак нимадан бошланади?» мавзусида тренинг ўтказилди

«Муваффақиятли келажак нимадан бошланади?» мавзусида тренинг ўтказилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент молия институтида «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети ташаббуси билан «ИДП ИEЛТС»,  «Эдуаcтион», «Кҳан аcадемй», CИУ, CИC ,«КимёУз», «Арома аир» компанияларининг асосчиси Умиджон Ишмуҳаммедов иштирокида тренинг ўтказилди. 
 
Мазкур тренинг орқали талабалар Умиджон Ишмуҳаммедовдан ҳаётдаги ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсадларини аниқлаб олиши, таълимда бугунги кундаги замонавий тенденциялар, замонавий кадрлар билиши керак бўлган хорижий талаблар, келажакда муваффақиятга эришиш йўналишлари борасида фойдали бўлган маслаҳатларни олишди.

Тренинг сўнгида талабалар муваффақиятли келажакка эришиш борасидаги ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди ҳамда тадбирнинг самарали ўтганлигини таъкидлашди.




#тренинг #Умиджон_Ишмуҳаммедов

18:36 / 2021-11-23
Success helper
Success warning