Полшанинг WSB Университети билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича учрашув ўтказилди
2022 йил 23 сентябрь куни Полшанинг WSB Университети проректори Рафал Ребилас бошчилигидаги делегация икки томонлама стратегик ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди.
Учрашув давомида икки тононлама профессор-ўқитувчиларни маъруза машғулотларига жалб қилиш, ҳамкорликда илмий ишлар ва грант лойиҳаларини тайёрлаш, қўшма ўқув дастурларини йўлга қўйиш, талабалар учун алмашинув дастурлари, шунингдек, ёзги мактабларни ҳамкорликда ташкил этиш каби келишувларга эришилди.
Учрашув якунида, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.