"ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ" МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС
2019 йил 2 декабрь куни магистратура бўлимида "Баҳолаш иши ва инвестициялар" кафедраси доценти Л.Сабирова "Инвестиция сиёсати" фанидан "Халқаро молия институтларининг инвестиция фаолиятига таъсири" мавзусида очиқ дарс ўтказди.
Маърузачи молия институтлари, уларни молиявий тартибга солиш соҳасидаги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Мутахассис сифатида ТДИУ доценти, чет элда инвестициялар соҳасида катта тажрибага эга бўлган Л.Ш.Султанова қатнашди.
Дарс қизиқарли ва мазмунли ўтди.