ХI Евроосиё иқтисодий форуми

ХI Евроосиё иқтисодий форуми

2021 йилнинг 20 апрель санасида Урал давлат иқтисодиёт университетида "Россия ва дунё минтақалари: ғоялар ва имкониятлар иқтисодиёти тимсоли" шиори остида ХI Евроосиё ёшлар иқтисодий форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Россиянинг 74 минтақасидан 5500 дан ортиқ иштирокчилар ва дунёнинг 64 та давлатидан вакиллар қатнашди.

 

Ёшлар форумининг ялпи мажлисида Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович ҳам иштирок этиб, олий ўқув юртларининг ўзаро ҳамкорлиги иқтисодиётни ҳам инновацион ривожлантириш, ҳам юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда илмий-техникавий босқични ташкил этишда муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шунингдек, Форум доирасида Тошкент молия институти "Иқтисодиёт" кафедраси билан ҳамкорликда "Ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш воситалари" мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Конференсияда институт профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва магистрлари иштирок этдилар. Иштирокчилар конференсия ишини юқори баҳоладилар ва бундай тадбирларни мунтазам ўтказиш истагини билдирдилар. Конференсиянинг якуний резолюциясининг асосий қоидалари маъқулланди.

 

17:58 / 2021-04-20
Success helper
Success warning