Халқаро эътироф!

Халқаро эътироф!


Тошкент молия институтининг “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журналини ривожлантириш, халқаро миқёсда унинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур журнал халқаро DOI (Digital Object Identifier) платформасига киритилди ва унга https://doi.org/10.34920/2181-1016/jofifa сонли DOI рақами тақдим этилди. Яқин истиқболда ушбу журналда чоп этиладиган мақолаларнинг иқтибослик даражасини ошириш мақсадида  халқаро миқёсда тан олинган бошқа илмий маълумотлар базаларига киритиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

DOI ҳақида маълумот: DOI (рақамли объект идентификатори) ёки рақамли объект идентификатори - бу барча йирик халқаро илмий ташкилотлар ва нашриётлар томонидан қўлланиладиган Интернетда маълумот тақдим этишни белгилаш учун замонавий платфарма ҳисобланади. Ҳозирги вақтда DOI интернетда жойлаштирилган илмий маълумотларни аниқлаш ва олишнинг энг ишончли ва жаҳон миқёсида тан олинган воситасидир.

12:50 / 2022-07-21
Success helper
Success warning