Халқаро конференсияда Ўзбекистоннинг халқаро молия тизимига интегратсиялашувини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди
2023 йил 10 ноябрь куни “Халқаро молия-кредит” кафедраси ташаббуси билан “Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференсия ташкил этилди.
Халқаро илмий-амалий конференсия доирасида, халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, халқаро молия бозорида валюта-кредит ва инвеститсия муносабатларининг ривожланиш тендентсияларини аниқлаш, халқаро молия муносабатларини ривожлантиришда рақамли технологияларни қўллаш, ислом молиясини ривожлантиришнинг хорижий тажрибалари, Ўзбекистоннинг халқаро молия тизимига интегратсиялашувини фаоллаштириш йўллари ҳамда Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти ҳамкорлигини ривожлантириш каби масалалар юзасидан хорижий ва маҳаллий олимлар, халқаро молия институтлари вакиллари ҳамда соҳага тегишли амалиётчи мутахассисларнинг маърузалари тингланди.
Хусусан, конференсияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Н.Х.Жумаев, “Узбек Леасинг Интернатионал А.О.” АЖ Бош директори З.Б. Мустафаев, Марказий банкнинг Халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи ўринбосари М.М. Носиров, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти Молия бозорлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Н.Нигматова, ХВФ етакчи иқтисодчиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.П.Киреэв, “Университй оф тҳе Wест оф Энгланд Бристол” профессори К.Рузиэв, Ислом бизнеси ва молия тармоғи гуруҳи раиси, ПҳД Моҳаммед Обаидуллаҳ каби иқтисодчи олим ва мутахассисларнинг долзарб мавзулардаги тақдимотлари конференсия иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.