"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ" ХАЙРИЯ АКСИЯСИ

"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ" ХАЙРИЯ АКСИЯСИ

 Мамлакатимизда меҳр ва эътиборга муҳтож болаларнинг борлиги ва “Меҳрибонлик уйи” уларнинг доимий уйларига айланганлиги ачинарли ҳолат.

 

 Анъанага кўра "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" факултети талабалари янги йил байрами арафасида ана шундай меҳрга муҳтож жажжи болажонларга "Биз билан болаларга байрам улашинг" шиори остида "Яхшилик қилинг" хайрия аксиясини ўтказдилар.

 

 Бу йилги хайрия аксиясида 300 дан ортиқ талабалар иштирок этди, улар тамонида 2 млн 237 минг сўм маблағ тўпланди. Бу маблағлар эзгуликка: Тошкент шаҳридаги 30-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига совғалар улашишга, байрамона зиёфат ташкил этишга сарфланди.

 

 Талабалар кенгашининг фаоллари болалар билан турли викториналар, танловлар, шеърлар ва рақслари ижро этиб уларнинг кайфиятларини янада оширишга муваффақ бўлдилар.

 

 Меҳр-оқибат ва илиқлик муҳитида бўлганимизда Ўзбекистондаги ҳар бир бола ёлғиз эмаслигини ҳис этишлари ва ўз навбатида, уларнинг келажаги учун қўлимиздан келганча яхшилик қилишимиз лозимлигига амин бўлдик. Болаларнинг меҳрли кўзлари, ёрқин табассумлари ва уларнинг хурсандчилигини кўриш инсонда бахт ҳиссини уйғотди!

 

 Шу ўринда, ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган, ушбу хайрия аксиясида фаол иштирок этган барчага ташаккур билдирамиз. Кундан-кунга яшнаётган Ўзбекистонимизда тинчлик, меҳр-оқибат ва фаровонлик абадий бўлсин.

 

 

14:54 / 2019-12-24
Success helper
Success warning