“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари давом этмоқда

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбирлари давом этмоқда

  Аввал хабар берганимиздек республика бўйлаб олий таълим муассасалари раҳбар-ҳодимлари ва бошқа масъуллар иштирокидаги тарғибот гуруҳлари “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

  Ёшларни ижтимоий фаоллаштириш, хотин-қизлар бандлигини ошириш, аҳолининг маълум бир қатламини камбағалликдан чиқариш, маҳаллаларда жамоа ва фуқаролар ўртасида позитив кайфиятни шакллантириш, халқ фаровонлиги ва юрт тинчлигини таъминлашда конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятни англай билиш борасидаги тадбирлар “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” номини олган ташаббуснинг асосий мақсадларидандир.

  Ана шундай мақсадларни кўзлаб ташлил этилган навбатдаги тадбир Бухоро вилоятида қад кўтарган 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Унда Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев мамлакатимизда устоз ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашдаги олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида нутқ сўзлади.

 

11:17 / 2020-11-23
Success helper
Success warning