Япония университетлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Япония университетлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда


2022 йил 27-29 центябр кунлари Япониянинг Токё шаҳрида ўтказилаётган «Ўзбекистон ва Япония университетлари ректорларининг Тўртинчи форуми» доирасида институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори профессор С.Мехмонов Япониянинг нуфузли олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари билан янги ҳамкорликларни ташкил этиш, ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Б2Б учрашувлар ўтказмоқда. 






Жумладан, Нагоя иқтисодиёт университети президенти (Сабури Ҳаруо), Тсукуба университети проректори (Cаролине Бентон) ва Бункё Гакуин университети халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи (Омотено Натсуки) билан икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, хусусан қўшма бакалавриат ва магистратура таълим дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил этиш каби масалалар муҳокама этилди.







Учрашувлар давом этмоқда.

10:36 / 2022-09-28
Success helper
Success warning