Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди

2022 йил 18 январь куни Тошкент молия институтида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) ваколатхонаси ходимлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.





Учрашувда ЖИCА ваколатхонаси ходимлари Шиммё Наоки, Фарход Курбанов  ва Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор и.ф.д. А.Исламкулов ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ПҳД. С.Авазходжаевлар иштирок этдилар.





Учрашув давомида Институт ўқув жараёнига ЖИCА кўнгиллиларини жалб қилиш, илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳамда Япония ОТМлари билан алоқаларни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.


18:55 / 2022-01-18
Success helper
Success warning