Бугуннинг долзарб масаласи:ёшлар бандлиги
Жорий йилнинг 13апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселекторда қўйилган масала юзасидан олий таълим муассасалари фаолиятини танқид қилди ва ташкилот раҳбарларига қатъий топшириқларни берди.
Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан 14 апрель санасида институтнинг кенгайтирилган таркибдаги жамоаси олий ўқув юрти атрофидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни хорижий тиллар, компютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик тўгаракларига жалб этиш, уларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришга кўмаклашиш борасидаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
“Ёшлар бандлиги масаласида менинг “Талабалар кенгаши” жамосидан умидларим катта. Чунки айнан сизлар бугуннинг ёшларисиз ва сизларнинг тенгдошларингизга таъсир доирангиз, ўрнак бўла олиш имкониятингиз каттадир. Бу борада сизларнинг ҳар бир ташаббусингиз институт раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади” – дея таъкид этди институт ректори.