Тошкент молия институти талабалари Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари билан амалиёт объектларида танишишди

Тошкент молия институти талабалари Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари билан амалиёт объектларида танишишди

 

Аввал хабар қилганимиздек, 2022 йилнинг 10 июлидан Россия Федерацияси Красноярск шаҳрида “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси  доирасида  режалаштирилган тадбирлар ўз фаолиятини бошлаган эди ва унда Тошкент молия институти талабалари ва профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этмоқда. “Реал ва виртуал дунёда глобал тадбиркорлик: ESG-иқтисодий трансформация” мавзу доирасида Сибирь Федерал Университетида ташкил этилган “Ёзги Университет-2022” лойиҳаси доирасида ташкил этилган амалий машғулотлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларида ташкил этилиб, талабалар амалиёт объектларининг ўзида жараёнлар амалиёти билан танишишди.



Хусусан, Тошкент молия институти талабалари В.Н. Гулидова номидаги Красноярск рангли метал заводида, “Русал” Красноярск алюмин заводида ва бошқа амалиёт объектларида иш жараёнлари билан танишишди. Амалиёт объектларида талабалар ушбу корхоналарнинг мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти, улардаги иш жараёнларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши, молиявий натижалари каби масалалари билан танишиб, ўзлари учун зарур бўлган ушбу корхоналарнинг стратегик режалари тўғрисидаги маълумотларни олишди.




10:29 / 2022-07-25
Success helper
Success warning