Тошкент шаҳар Юнусобод тумани молия бўлими ҳамда Юнусобод тумани статистика бўлими ҳамкорлигидаги қўшма амалиёт дарслари
2019 йилнинг 10 декабрида институт ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда қўшма амалиёт машғулотларини ўтказилиши бўйича кўрсатиб ўтилган вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда ТМИ “Молия” факультети ММ-21 ва ММ-74i гуруҳлари талабаларининг “Давлат бюджети” фанидан ўтилган “Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш” мавзуси доирасида олинган назарий билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани молия бўлими ҳамда Юнусобод тумани статистика бўлимларида “Давлатий молия” кафедраси катта ўқитувчилари Ш.К.Хамдамов ташаббуси билан қўшма амалиёт дарслари ташкил қилинди.
Дарс давомида талабалар таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари харажатларини режалаштириш ва уларни маблағ билан таъминлашга доир иш хужжатларини юритиш, уларда қайд этилган ҳисоб-китобларининг амалий механизмлари, иш хужатларини тизимлаштириш ва бюджет ташкилотлари ҳамда молия органлари ўртасида ахборот алмашинув доирасида қўлланиладиган ахборот технологиялари ва уларнинг интеграллашувига доир маълумотлар билан танишдилар.