Буюк боболаримиз мероси – беқиёс маънавий хазина

Буюк боболаримиз мероси – беқиёс маънавий хазина

Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент молия институтида ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигини муносабати билан «Буюк боболаримиз мероси – беқиёс маънавий хазина» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.





Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими,  шоир Бобур Бобомурод, «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси мудири доцент Нилуфар Юнусова, Ўзбек ва рус тиллари кафедраси профессори Нишонбой Ҳусанов, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йилларда халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади. Хусусан, Бобур ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон тараққиётидаги ўрни ва роли ниҳоятда катта эканлиги айтилди.








Тадбир давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларидан бўйича талабалар ўртасида баҳру байт ўтказилди. Энг фаол иштирок этган талабаларга китоблар совға қилинди.

02:12 / 2022-02-15
Success helper
Success warning