“Замонавий менежментда бошқарув психологияси” мавзусида мастер класс ўтказилди

“Замонавий менежментда бошқарув психологияси” мавзусида мастер класс ўтказилди

2024 йил 3 январь куни Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг” ва “Иқтисодиёт” кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида Миллий Олимпия қўмитаси психологи, PhD., доцент Абдумажидова Дилдора томонидан “Замонавий менежментда бошқарув психологияси” мавзусида мастер класс ўтказилди.

 

 

Мастер классда доцент Д.Абдумажидова бугунги кунда менежмент ва иқтисодиёт соҳасида таълим олаётган талабаларга дарс ўтишда бошқарувнинг замонавий усуллари ҳамда бошқарув жараёнида психологиянинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, бошқарув психологиясининг мазмуни, унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

 

 

 

 

Маҳорат дарси давомида доцент Д.Абдумажидова кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-класснинг кўпроқ ўтказилиши ҳамда таълим сифати ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.

17:04 / 2024-01-03
Success helper
Success warning