“Зулфияхоним – муҳаббат ва садоқат тимсоли”

“Зулфияхоним – муҳаббат ва садоқат тимсоли”

Тошкент молия институтида 2022 йил 2 март куни Хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат ва давлат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишлаб Зулфияхоним – муҳаббат ва садоқат тимсоли” деб номланган бадиий кеча ташкил этилди.





Тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира  Умида Абдуазимова, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Дилфуза Юсупова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бобур Бобомурод каби ижодкорлар ташриф буюрдилар ва латиф суҳбатларидан талаба-қизларни баҳраманд этдилар.





Шунингдек, бадиий кечанинг мазмуни “Қизларжон” клубининг ижодкор талаба-қизлари ва санъаткор талаба-йигитларнинг бадиий-шеърий композициялари билан янада жозибали тус олди. 

 

Шоира  Умида Абдуазимова талаба-қизларга ўндан ортиқ китоблари ва шеърий тўпламларини ҳадя қилиш билан бирга, истеъдодли ва ижодкор қизларимизга ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаб қолдилар.

 

Тадбирда институтнинг “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари ва бадиий раҳбари Ниёзали Ортиқматов ижросида Зулфия ва Ҳамид Олимжон шеърларига басталанган қўшиқлар янгради.














08:53 / 2022-03-03
Success helper
Success warning